"Бавария" Нюбелни ижарага юбормайди

Alisher
26 май 2021
Александр Нюбель ўтган ёзда "Шальке"дан "Бавария"га ўтганди.

24 ёшли дарвозабоннинг Мануэль Нойер билан рақобатлашиши ҳозирча имконсиз. Нюбель якунланган мавсумда фақатгина 4та ўйин ўтказди.

Нюбель уни ўйин амалиёти учун ижарага юборишларига қизиқмоқда. "Бавария" эса иккинчи дарвозабонга пул сарфлашни истамаяпти ва уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Transfermarkt талқинига кўра, Александрнинг нархи 1,5 йил ичида 16дан 6,5 миллион еврога қадар тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild