

Футболчи коронавирус сабаб бир қанча вақтни карантинда ўтказди. Немис клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, 18 ёшли ҳужумчи машғулот жараёнига қайтган.
Мусиала жорий мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.
Форвард "Бавария" билан 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан.



