"Бавария" Маттео Дармиан борасида музокара бошлади

Narzulla Saydullayev
8 янв 2016
"Бавария" "Манчестер Юнайтед" билан Маттео Дармиан борасида музокараларни бошлаб юборди, деб хабар бермоқда Bild нашри.

26 ёшли италиялик футболчини ёзда Мюнхен клубини қабул қилиб оладиган италиялик мураббий Карло Анчелотти истамоқда. Дармиан ўтган ёзда 12,7 миллион фунт стерлинг эвазига "Торино"дан МЮга кўчиб ўтганди. Унинг Манчестер клуби билан 4 йиллик шартномаси бор.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de