

Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли ҳимоячи "Бавария"нинг трансфер рўйхатига киритилган. Мюнхенликлар ҳали музокараларни бошламаган, аммо ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этишга яқин турган Уокер атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Уокер ўтган мавсум "шаҳарликлар" билан барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган. У 2017 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилади.



