

Клублар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда.
"Бавария" Леау учун 60 миллион евро ва яна бир футболчини беришга тайёр. "Россонери" португалияликни сақлаб қолишни истамоқда, аммо 100 миллион евро атрофидаги таклиф бўлсагина, уни сотишни ўйлаши мумкин.
25 ёшли вингер А Сериянинг ўтган мавсумида 34 та ўйинда 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.



