"Бавария" Клаудио Писарро билан шартномани узайтириши мумкин

Aslanov Jasurbek
9 июл 2015, 20:43
"Бавария" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи Клаудио Писарро билан шартномани узайтириши мумкин.

Гап шундаки, немис гранди техник директори Михаэль Решке Писаррони Перу терма жамоасидаги ўйинларини кузатган. Писарро Америка Кубоги-2015да Венесуэла дарвозасига гол уриб, ўз терма жамоасининг ғалабасини таъминлаган эди. Натижада Решке клубга футболчи билан шартнома узайтиришни таклиф қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com