"Бавария" Керер билан музокараларни бошлади

Alisher
19 авг 2021
"Бавария" ПСЖ ҳимоячиси Тило Керерга қизиқмоқда.

Мюнхен клуби 24 ёшли германиялик футболчининг вакиллари билан учрашув ўтказди.

Олдинроқ хабар берилганидек, парижликлар ўйинчи билан 20 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Керернинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Керер ўтган мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe