"Бавария" ҳужумчиси "Ман Сити"га қарши иккинчи ўйинни ҳам ўтказиб юборадиган кўринади

Omonjon To`xtamirzayev
17 апр 2023
"Бавария" ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг Чемпионлар Лигаси 1/4 финал "Манчестер Сити"га қарши дастлабки учрашувни (0:3) тиззасидаги жароҳат сабаб ўтказиб юборганди.

Камерунлик катта эҳтимол билан "шаҳарликлар"га қарши жавоб учрашувгача сафга қайтиб улгурмайди. 

Эслатиб ўтамиз, ўйин 19 апрель куни бўлиб ўтади. Агарда Чупо-Мотинг майдонга туша олса ҳам, ўйинни асосий таркибда бошлай олмаслиги ҳозирнинг ўзида аниқ бўлиб улгурган.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/iMiaSanMia