«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди

Khoja
4 авг 2024
Нуссаир Мазрауи фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин.

«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди. Томонлар ниҳоят келишувга эришдилар.

Марокашлик яқин кунлар ичида Манчестерга учиб боради ва «қизил иблислар» билан 5 йиллик шартнома тузади.

Аввалроқ, «Бавария» ушбу трансфердан 25 миллион евро ишлаб олиши хабар қилинганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com