

25 ёшли хавбекнинг Мюнхен клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Томонлар битимни 2025 ёки 2026 йилгача давом эттириш имкониятини кўриб чиқишмоқда.
Музокаралар яхши ўтмоқда. Футболчига Англия клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо ўйинчи "Бавария"да қолмоқчи.
Горецка жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



