"Бавария" Гнабри билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти

Alisher
25 апр 2022
"Бавария" ҳужумчи Серж Гнабри билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Томонлар янги келишув борасида музокаралар олиб боришмоқда, аммо якуний тўхтамга кела олишмаяпти. Асосий масала ўйинчининг молиявий талаблари бўлиб қолмоқда.

26 ёшли немиснинг мюнхенликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Гнабри жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker