"Бавария" Германия Кубогида бешинчи дивизион клуби билан ўйнайди

Alisher
5 июл 2021
Германия Кубогининг 2021/22 йилги мавсуми учун қуръа бўлиб ўтди.

Совриннинг амалдаги ғолиби Дортмунднинг "Боруссия" клуби 1-босқичда тўртинчи лигада "Веен" жамоаси билан учрашади.

Мамлакат чемпиони "Бавария" эса бешинчи дивизионда ҳаракат қиладиган "Бремер" билан куч синашади.

Германия Кубоги 1-босқич ўйинлари 2021 йилнинг 6 ва 9 август саналарида бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/dfbpokal.en