"Бавария" "Галатасарой" ҳимоячиси билан шартнома имзолади
28 янв 2024 18:30
Янгиликлар
"Бавария" "Галатасарой" ҳимоячиси билан шартнома имзолади
Футболчи фаолиятини Мюнхен клубида давом эттиради.
"Бавария" ўзининг расмий сайти орқали "Галатасарой" ҳимоячиси Саша Боэнинг трансферини эълон қилди. Томонлар 2028 йилнинг июнига қадар шартнома имзолашди.
Мюнхен жамоаси келишувнинг молиявий тафсилотларини ошкор қилмади. Transfermarkt портали хабарига кўра, "рекордмайстер" футболчи учун 30 миллион евро тўлайди.
Боэ "Ренн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Франциялик футболчи 2021 йилдан бери "Галатасарой" сафида тўп тепиб келаётганди. 23 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар