

Германия гранди раҳбарияти футболчи учун 40-50 миллион евро таклиф қилишса, у билан хайрлашишга тайёр. Ҳимоячининг ўзи фойдали таклиф тушса, Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёр.
Жэ 2023 йилнинг ёзида "Наполи"дан "Бавария"га ўтганди. У 2028 йилнинг ўрталарига қадар меҳнат шартномасини имзолаган.
28 ёшли кореялик жорий мавсум 42 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. Унинг бозор қиймати 45 млн еврога баҳоланмоқда.




