

"Бизни ватанни ҳимоя қилиш руҳида тарбиялашди. Армияда футболдан ташқари бўлган барча нарсани ўргандим. Автоматдан ўқ отдим, 25 килограммли рюкзак билан узоқ масофага югурдим", - деди Ким Мин Жэ.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" жанубий кореялик футболчи учун "Наполи"га 50 млн евро тўлади. Италия клубига қадар у "Фенербахче" таркибида ўйнаган.



