"Бавария" Эрнандес ва Дэвис билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
8 мар 2023
"Бавария" ҳимоячилар Люка Эрнандес ва Альфонсо Дэвис билан битимни узайтиришни режалаштирмоқда.

"Bild" хабарига кўра, Мюнхен клуби яқин вақт ичида Дэвис билан янги келишув имзоламоқчи. Канадаликнинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган ва томонлар ҳамкорликни узайтиришга оптимистик қарашмоқда. Эрнандес билан янги шартнома бўйича музокаралар эса сўнгги паллада.

Бундан ташқари, мюнхенликлар ярим ҳимоячи Жамол Мусиала учун янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилиш устида ҳам ишламоқда. 

Лерой Сане ва Серж Гнабрининг "Бавария"даги келажаги ҳали аниқ эмас. Клуб ва футболчилар ёзда музокараларни бошлашга келишиб олдилар, бироқ ҳаммаси бу футболчиларнинг ўйинига боғлиқ бўлади. Мюнхен клуби Сане ва Гнабрига фойдали таклиф тушса, уларни сотиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр.

"Бавария" 23 турдан кейин 49 очко билан Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда. Бугун, 8 март куни жамоа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида ПСЖ билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild