

Клублар вингернинг трансфери бўйича чуқур музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Sky Sports.
Аввалроқ, "қизиллар" "Бавария"нинг колумбиялик футболчи бўйича дастлабки таклифларини рад этганди. Охирги марта мюнхенликлар 67,5 миллион евродан кўпроқ таклиф қилгани хабар қилинган.
Таъкидланишича, "Бавария" тахминан 80 млн евролик янги таклиф билан чиққан. Ҳозирда томонлар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда.
Диас 2022 йилнинг январида 37,5 миллион фунт эвазига "Ливерпул"га ўтди ва беш ярим йиллик шартнома имзолади.
Футболчи ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



