“Бавария” Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2021
Германия чемпионати 13-турида “Бавария” уйда “Арминия”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Учрашувдаги ягона голни Лерой Сане ўз ҳисобига ёздирди.

Мюнхенликлар 2021 йил Бундеслигада 102 та тўп киритиб, бир календар йили давомида энг кўп гол урган жамоага айланди. Аввалги энг яхши натижа эса 1977 йил “Кёльн” томонида қайд этилганди – 101 гол.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live