"Бавария" Боатенгни қўйиб юборишга тайёр

Alisher
10 мар 2021
"Бавария" Жером Боатенгни ёзда эркин агент мақомида қўйиб юборишга тайёр.

Футболчининг Мюнхен клуби билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Клуб ўйинчига ҳали янги шартнома таклиф қилмади.

"Бавария" 32 ёшли германиялик футболчига ортиқ ишонч билдирмаяпти. Мюнхенликлар Дайо Упамеканонинг трансферини расмийлаштиришди ва Никлас Зюле билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Таъкидлаш керакки, Боатенгга Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild