"Бавария" Блинд билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Aziz Tukhtamuradov
6 янв 2023
"Бавария" Дэйли Блиндни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

32 ёшли нидерландиялик ҳимоячи билан мавсум охиригача шартнома имзоланди. У мюнхенликлар сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Бунгача у "Аякс" билан шартномасини бекор қилганди. 

Блинд "Бавария"да 23-рақамда ҳаракат қилади. Бугун у жамоа билан Дохадаги йиғинга йўл олади. 

Аввалроқ, Блинд "Бавария"да йилига 2 - 2,5 миллион евро атрофида маош олиши ҳақида айтилганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbayern.com