

Маълум бўлишича, мюнхенликлар "Барса" директори Матеу Алеманининг қўнғироқларига жавоб беришмаяпти. Шу сабабли, каталонияликлар Левандовски бўйича таклифни бюрофакс орқали юборишди.
"Бавария" шунингдек Леванинг агенти Пини Захави билан ҳам келиша олмаяпти. Улар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.
Шу сабабли, Левандовски катта эҳтимол билан мавсумолди тайёргарликни "Бавария"да бошлайди.



