"Бавария", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" "Жирона"нинг 35 млн. евролик ҳимоячисига қизиқмоқда

Aslanov Jasurbek
11 дек 2023, 19:43
"Жирона" чап қанот ҳимоячиси Мигель Гутьеррес Европанинг топ клублари қизиқиши доирасига тушиб қолди.

22 ёшли футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади, битимдаги товон пули 35 млн. евро.

Маълумотларга кўра, испаниялик ҳимоячига "Бавария", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Реал"да Гутьерресни ёзда 8 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. Қишки трансфер ойнасида нарх ҳамма учун бир хил.

"Реал" ўз тарбияланувчисини қайтариши мумкин, аммо уларнинг асосий мақсади "Бавария"даги Альфонсо Дэвис.

"Жирона" ҳимоячини январдаёқ сотиб юборишни ўйлаяпти. Улар футболчини "Реал"га арзонроққа бериб юбормоқчи эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Relevo