"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда

Sherzod Nurmatov
14 июл 2025
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси вингери Леандро Троссард “Бавария”га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда "Bild" хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мюнхенликлар жароҳат олган Жамол Мусиала ва жамоани тарк этган Лерой Сане, Томас Мюллер ва Матиас Телга ўринбосар қидирмоқда.

"Ливерпуль" билан Луис Диас бўйича келишув амалга ошмаса, Троссард "Бавария"нинг трансфер нишони бўлади. Клуб аллақачон "қизиллар"га Диас учун 52 миллион евролик таклиф юборган.

Бельгиялик 30 ёшли футболчи ўтган мавсум "Арсенал" таркибида 56 ўйинда қатнашиб, 10 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild