

Аввалига немислар нидерландиялик футболчини шу трансфер ойнасидаёқ таркибига қўшиб олмоқчи эдилар, бироқ буни амалга оширишнинг имкони бўлмади.
Шунга қарамай, "Бавария" Симонсдан умидини тўлиқ узганича йўқ ва кейинги йил яна бу масалага қайтмоқчи.
ПСЖ Симонсни ўтган мавсумни ўтказган жамоаси "РБ Лейпциг"га бир йиллик ижарага юборди.



