Расман: “Бавария” 19 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди

Eldor Akmurzayev
20 апр 2020
19 ёшли канадалик футболчи Альфонсо Дэвис мюнхенликлар билан келишувини узайтирди.

Янги шартномага кўра, Дэвис “қизиллар” сафида 2025 йилга қадар ҳаракат қилади. У жорий мавсумни ажойиб тарзда ўтказди ва чап қанот ҳимоясида яхши ҳаракат қилди. Футболчи бунга қадар МЛСнинг “Ванкувер” жамоаси сафида ўйнаган ва 2019 йилнинг ёзида Бундеслигага кўчиб ўтганди.

“Бавария” Альфонсо билан шартнома узайтиргани ҳақда ўзига хос ролик тайёрлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBayernEN