"Барселона"нинг уч нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди
18 окт 2021 19:23
Янгиликлар
"Барселона"нинг уч нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди
"Барселона"нинг бир нечта асосий футболчилари Испания чемпионати доирасида "Реал"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.
Жорий мавсумда ҳали ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳимоячи Рональд Араухо, ярим ҳимоячи Педри ва жамоа вингери Усмон Дембеле класикода ўйнамайди.
Бу футболчиларнинг барчаси жароҳатлари туфайли тикланишда давом этмоқда. Рональд Куман уч футболчидан камида биттаси мадридридликларга қарши ўйингача тикланишига умид қилганди.
"Барселона" тиббий штаби футболчиларнинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамайди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Реал" ўйини 24 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар