

Ла Лига 30-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Барселона" "Атлетико"ни (1:0) кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувдан сўнг, "Барселона"нинг Ла Лига доирасида гол ўтказмаган ўйинлари сони 23 тага етди.
Чемпионат якунланишига саккиз тур қолгани инобатга олинса, "Барселона"да клуб рекордини янгилаш имконияти бор. Каталонияликларнинг чемпионатда қуруқ ўйин ўтказиш борасидаги рекорди 1986/1987 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда "Барса" 24 та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.



