

Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри хабар қилди.
Шунингдек, "Вальядолид"нинг яна икки ўйинчиси вирусга чалингани маълум қилинган, улардан бири Оскар Плано экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Палмейрас" 21 ёшли бразилиялик футболчини қишда "Реал Вальядолид" клубига ижарага берганди. Фернандес жорий йилнинг 1 июлида "Барселона" футболчисига айланади. Унинг трансфери "кўк-анорранглилар" учун 7 миллион еврога тушди.



