

Бу ҳақда "Diario Sport" хабар тарқатди.
Манбанинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" "Бетис" ва "Барселона" собиқ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" Роке учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳолда "Барселона" бу келишувдан 10 миллион евро ишлаб олади, чунки клуб бразилиялик футболчининг 20 фоиз ҳуқуқларига эгалик қилади.

Роке шу йил бошида ўз ватанига қайтди. У "Палмеирас" сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмани ҳисобига ёзиб қўйган.



