UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  4 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  46 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

"Барселона"да яна бир истеъфо Янгиликлар

"Барселона"да яна бир истеъфо

Теглар :  Альберт Солер
"Барселона" ижрочи директори Альберт Солер энди клубнинг футбол соҳасидаги спорт лойиҳаларига жавобгар эмас.

Солернинг клубдан кетишига чарчоқ ва ҳаддан ташқари кўп ишлаш сабаб бўлган. Бу ҳақида Альберт Солернинг ўзи маълум қилди. Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Солерни ўз ишидан озод қилишга рози бўлди.

Клубнинг спорт лойиҳаларига жавоб берган Солернинг сўзларига кўра, у испан гранди учун осон кечмаган ёзги трансфер ойнасида кўп машаққат чеккан. Неймарнинг ПСЖга ўтишини эсга олишнинг ўзи етарли.


Солер "Барселона"да фақатгина футбол лойиҳаларини амалга оширишга жавоб бермасди. Баскетбол, хоккей, футзал ва баъзи бошқа спорт турлари ҳам унинг вазифаларига кирарди. Баскетболга боғлиқ лойиҳалар ҳам ундан катта куч талаб қиларди.

Энди клубдаги футбол лойиҳаларига бош менежер Пеп Сегура жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Барселона»да 15 йил ишлаган директор клубдан кетган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика