"Барселона" янги ўйинчи Витор Рокенинг расмий тақдимотини кўчирди. Нега?

Narzulla Saydullayev
2 янв 2024, 17:07
"Барселона" янги ўйинчиси Витор Рокенинг расмий тақдимотини кўчиришга қарор қилди.

Каталония жамоаси аввалига Рокени ўз ўйинчиси сифатида январда тақдим этмоқчи бўлган. Аммо, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти бразилиялик форварднинг тақдимотини 5 январга кўчиришди. "Барселона" тадбирни "Лас-Пальмас"га қарши Ла Лига доирасидаги бўлажак ўйинга аралаштиришни хоҳламаган.

"Лас-Пальмас" ва "Барселона" ўртасидаги Испания чемпионати 19-тур ўйини 4 январда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" Роке билан 2031 йилнинг ёзига қадар шартнома тузди. Битимда товон пули 500 миллион евро этиб белгиланган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/RogerTorello