

Маълумотларга кўра, "Барселона" футболчи борасида барча келишувларни амалга оширган ва яқин вақт ичида ҳужжатлар имзоланади. Трансфер 5 млн. евро эвазига амалга ошади.
18 ёшли ҳимоячи Хорватиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Кустоши" сафида тўп тепади. "Барселона" ушбу сенегалликнинг келажаги порлоқлигига ишонмоқда. Файега "Челси" ва "Боруссия" Дортмунд қизиқиш билдирган эди.



