UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  2 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  9 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  9 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  4 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  12 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  2 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  1 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  10 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  16

"Барселона" ва "Реал" "Эл-Классико" куни стадионга оддий автобусларда йўл олишади Янгиликлар

"Барселона" ва "Реал" "Эл-Классико" куни стадионга оддий автобусларда йўл олишади

Эртага, 18 декабрь куни футбол оламидаги энг кутилган баҳслардан бири - "Барселона" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтади.

Жамоалар баҳс ўтказиладиган кун стадионга битта меҳмонхонадан йўл олишади, дея хабар бермоқда Испаниянинг Sport.es нашри. Маълумотларга кўра, бу ишлар жамоалар хавфсизлигини таъминлаш учун қилинмоқда, чунки шаҳарда Каталония мустақиллиги учун намоишлар ўтказиляпти.


Испан нашри маълумоти бўйича, ўйин куни Эрнесто Вальверде шогирдлари стадионга одатдагидек ташриф буюришмайди. Улар кун ярмида "Princesa Sofia" меҳмонхонасига йиғилиб, ўша ердан аренага йўл олишади. Меҳмонхонада икки клуб вакилларига бинонинг турли қисмларидан хоналар ажратилади.


"Реал" ҳам айнан шу меҳмонхонадан йўлга чиқади. "Princesa Sofia" отели "Камп Ноу"дан 600 метр узоқда жойлашган. Бундан ташқари, жамоалар стадионга клуб автобусларида эмас, оддий - ҳеч қандай ёзувлари бўлмаган автобусларда ташриф буюришади.


"Қироллик клуби" Каталонияга ўйин куни учиб боради, аммо футболчиларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаса, футболчилар самолётни тарк этмаслиги ҳақида маълум қилинди.


"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги ушбу баҳс аслида 26 октябрь куни ўтказилиши керак эди, бироқ Каталониядаги намойишлар туфайли ўйин 18 декабрга кўчирилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика