

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Манчестер Сити" мутасаддилари ҳимоячини Жоау Канселу билан алмаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашри эса Бастонига "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзди. Аммо миланликлар футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва иккала таклиф ҳам рад қилинган.
"Transfermarkt" портали маълумотларига қараганда 20 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 23 миллион еврога баҳоланган.



