UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0

"Барселона" тезроқ Дембеле билан шартнома имзоламоқчи Янгиликлар

"Барселона" тезроқ Дембеле билан шартнома имзоламоқчи

25 ёшли футболчининг янги мавсумдаги ажойиб стартидан сўнг "кўк-анорранглилар" аллақачон келишув муддатини узайтиришни хоҳлаб қолишди.

Ёзда Усмон Дембеле билан 2 йилга мўлжалланган битим тузилган эди.

Форвард жамоа устози Хави Эрнандеснинг олдинги чизиқдаги танланган учлигининг бири сифатида муносиб ўйин кўрсатмоқда. У ҳужумда Роберт Левандовски ва Рафинья билан бирга рақиб дарвозасига хавф туғдиришни муваффақиятли бажаряпти. 

Дембеле ушбу мавсумда Ла Лига доирасида 7 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол уриб, 4 та голга асистентлик қилди.

Дембеле билан боғлиқ ҳолат тезда ҳайратланарли даражада ўнгланди. Январь ойида у ҳатто ўзига янги клуб излаши мумкинлиги айтилганди. 

Янги шартномага имзо чекишидан аввал 30 июнда у жамоадан кетганлар қаторида эди. У айнан худди шу ҳолат яна такрорланмаслиги учун Каталония клуби билан келишувни узоқ муддатга чўзиб қўймоқчи.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика