"Барселона" "Рома" посбонини нишонга олди
27 июн 2021 16:11
Янгиликлар
"Барселона" "Рома" посбонини нишонга олди
"Барселона" "Рома" посбони Пау Лопеснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, клубдагилар посбонни ёздаёқ олиб келиш ҳаракатини қилмоқда. Айни дамда жамоанинг иккинчи дарвозабони Нето янги жамоа изламоқда. Шу боисдан унинг ўрни Лопес билан тўлдирилиши кўзда тутилган. Айни дамда Лопеснинг хизматларига "Валенсия", "Марсель", "Ницца" ва "Гранада" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Якунланган мавсумда 26 ёшли Лопес "Рома" таркибида барча турнирларда 34 ўйинда қатнашиб, 38 гол ўтказиб юборди. Унинг клуби билан келишуви 2024 йилга қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар