"Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

Оқил Абдубарноев
21 авг 2022
Каталониянинг "Барселона" клуби "Реал Сосьедад"га қарши Ла Лиганинг 2-тур доирасидаги ўйин қайдномасини эълон қилди.

Ла Лиганинг 2-тури ўйини учун берилган қайдномага каталонияликларни тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчилар Мемфис Депай ва Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам киритилган.

"Барселона" учун ҳозирча Ла Лигада рўйхатдан ўта олмаган ҳимоячи Жюль Кунде ўйинни ўтказиб юборди.

"Барса" қайдномаси: Тер Штеген, Пике, Араухо, Дембеле, Педри, Левандовски, Фати, Торрес, Депай, Кристенсен, Пьянич, Обамеянг, Альба, Кессиэ, Роберто, де Йонг, Рафинья, Гарсия, Пенья, Бальде, Гави, Торре, Тенас.

"Сосьедад" – "Барселона" учрашуви 22 август куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com