"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради

Alisher
26 май 2024, 00:58
Немис мураббийи Хавидан кўра камроқ маош олади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона"да камтарона маошга рози бўлди. Мутахассис 5-6 млн евро маош олади.

Хави бонуслар билан бирга 8-9 млн евро оларди. "Барселона" немисга бундай нарх клубнинг молиявий муаммолари билан боғлиқлигини тушунтирди. Каталонияликлар ёзги трансферларга бир неча миллион қолдиришмоқчи. Хави компенсациялардан воз кечди.

Фликнинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган бўлади.


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport