“Барселона” президентлигига номзод: “Клубга Хави, Иньеста, Гвардиола ва Пуйолни қайтаришимиз керак”
29 окт 2020 19:20
Янгиликлар
“Барселона” президентлигига номзод: “Клубга Хави, Иньеста, Гвардиола ва Пуйолни қайтаришимиз керак”
Каталонияликларнинг янги раҳбари бўлишга даъвогарлардан бири Виктор Фонт мазкур лавозимни эгаллаган тақдирда қандай режаларни ўйлаб қўйгани ҳақида гапирди.
“Биз жуда кучли ва рақобатбардош лойиҳани яратмоқчимиз. “Барселона” Кройфф кашф қилган ўйин услубини ўзига сингдирган ва бу услубдан хабардор бўлган кўплаб профессионаллар Каталония клуби мухлиси ҳисобланади. Гвардиола, Хави, Иньеста, Пуйол ҳақида гапиряпман.
Улар “Барселона”ни севадиган, аммо айни вақт “Барса”да ишламаётган афсоналардир. Рақобатбардош клуб яратиш учун уларни қайтаришимиз лозим.
Месси Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган юқори марраларга интилувчи клубда эканлигини тушуниши керак. Агар “Барселона” бошқарувини ўз қўлимизга оладиган бўлсак, Лео жамоада қолишини таъминлашимизга шубҳаланмаймиз”, дейди Фонт.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар