

Tuttomercatoweb хабарига кўра, яқин кунларда каталонияликлар Касерес билан музокараларни бошлайди. “Барселона” ҳимоячиси Алейкс Видаль жароҳат олгани сабабли клуб раҳбарияти 29 ёшли Касереснинг хизматига эхтиёж сезган.
Видалнинг 5 ойга сафдан чиққанлиги айтилмоқда. Айни пайтда Касерес озод агент мақомида бўлиб турибди. Унинг “Ювентус” билан шартномаси ўтган йилнинг ёзида ўз кучини йўқотганди.



