«Барселона» ўз рекордини такрорлади. Ла Лига рекордигача 2та ўйин бор
30 апр 2023 08:35
Янгиликлар
«Барселона» ўз рекордини такрорлади. Ла Лига рекордигача 2та ўйин бор
«Барселона» Ла Лигада «қуруқ ўйинлар» бўйича ўтган асрда ўрнатилган рекордини такрорлади.
Хави жамоаси бу мавсум ҳозирча 24та баҳсда гол ўтказмади.
Каталония клубининг рекорди 1986/87 йилги мавсумда ўрнатилган. Ўшанда дарвозани Андони Субисаррета қўриқларди.
Ла Лиганинг мутлақ рекорди эса «Депортиво»га тегишли. 1993/94 йилги мавсумда Ла Корунья клуби 38та баҳсдан 26тасида гол қўйиб юбормаган.
«Осасуна», «Эспаньол», «Реал Сосьедад», «Вальядолид», «Мальорка» ва «Сельта» – «Барселона»нинг бўлажак рақиблари.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар