

Mundo Deportivo маълумотига кўра, Каталония клуби 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини 2023 йил ёзида бепул қўлга киритмоқчи. Япониялик футболчининг "Айнтрахт" билан шартномаси айнан ёзда тугайди. "Барселона" ярим ҳимоячи борасида сўров юборди.
Германияда Камада ёзда аниқ "Айнтрахт"дан кетади деб ҳисоблашмоқда.
Бу мавсум Даичи "Айнтрахт" сафида барча мусобақаларда 12та гол урди ва 3та голли пас берди.




