UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  1 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  0 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  4 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  13 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  15 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3

"Барселона" мухлислар ва ОАВ учун махсус очиқ машғулот ўтказди (ФОТО) Янгиликлар

"Барселона" мухлислар ва ОАВ учун махсус очиқ машғулот ўтказди (ФОТО)

Теглар :  Барселона
Каталониянинг "Барселона" клуби 5 январь куни оммавий ахборот воситалари ва мухлислар учун махсус очиқ машғулот ўтказди.

Машғулот "Барселона B" уй учрашувларини ўтказадиган "Камп Ноу" яқинидаги стадионда бўлиб ўтди.


Ушбу машғулотни кўриш учун аренага 12346 нафар мухлис ташриф буюрди.



Луис Суарес жараён бошланишидан олдин мухлисларга тўплар совға қилди, аммо ҳеч ким майдонга тушиб кетгани йўқ.


Машғулотда деярли барча футболчилар иштирок этишди.


"Квадрат"ни "ёндираётган" Лионель Месси


Жароҳатидан тўлиқ қутилган Усмон Дембеле ҳам тўлиқ шуғулланди


Эрнесто Вальверде машғулот давомида 4-3-3 тактикасини синаб кўрди.


4-3-3 тактикасига кўра, Дембеле ва Суарес қанотларда, Месси эса марказда ҳаракат қилди.


Машғулотдан сўнг ходимлар футболчилар учун махсус ичимликлар олиб келишди.


Чарчаган футболчилар машғулотлардан сўнг кийиниш хонасига кириб кетмай, мухлислар билан суҳбатлашишди, суратга тушишди ва дастхатлар тарқатишди.


Терга ботган Месси ҳамма билан хушмуомала бўлди.


Паулиньо трансферидан ҳавотирланишган ишқибозлар ҳозирда уни яхши кўриб қолишди.


"Твиттер" "қаҳрамони" бўлган Пике аслида меҳрибон инсонлигини исботлади.


Эрнесто Вальверде ҳам мухлисларни хурсанд қилди.


Усмон Дембеле Каталониянинг ёш мухлислари қаҳрамони.


Охирги "Эл-Классико" қаҳрамонларидан бири Томас Вермален кичик ишқибозлари билан селфи тушмоқда.



Футболчилар видео орқали касалхонадаги болалар билан ҳам суҳбатлашишди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика