

"Кўк-анорранглилар" бугун мавсумолди тайёргарликни давом эттириш учун Германияга йўл олишди, аммо 18 ёшли футболчи йиғинга олинамади.
Мориба "Барселона" таклиф қилаётган шартнома шартларидан норози. У ўтган мавсумдаги иштироки орқали кўпроғига лойиқман деб ҳисобламоқда.
Каталония клуби тарбияланувчиси ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



