"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?
16 июн 2025 19:51
Янгиликлар
"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?
"Барселона" "Ливерпуль" вингери Луис Диас трансфери учун ортиқча маблағ сарфламоқчи эмас.
Колумбиялик футболчи "кўк-анорлилар"нинг чап қанот ҳужуми учун асосий мақсади ҳисобланади.
"Diario Sport" нашрининг ёзишича, "Барселона" Диас учун 60 миллион евродан ортиқ тўламайди. Каталония клуби ўйинчининг ёшини (28 ёш) ҳисобга олган ҳолда, бу нархни адолатли деб ҳисоблаяпти. "Ливерпуль" эса ҳамон 80 миллион евро талаб қилмоқда.
Луис Диас ҳозирги шартномаси бўйича "Ливерпул"да йилига тахминан 3,5 миллион евро маош олади ва агар "қизиллар" билан келишувга эришилса, "Барселона" футболчига янада қулай шартларни муаммосиз таклиф қила олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар