"Барселона" Ланглени рўйхатдан ўтказди, лекин у Саудия Арабистонига кетиб қолиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
25 авг 2023, 09:11
"Барселона" франциялик футболчи Клеман Ланглени расман ўз футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

У 10+5 миллион евро эвазига "Ал Насср"га ўтишга яқин келганди. Бироқ якунда Саудия жамоаси ушбу трансфердан воз кечди. 

Футболчи рўйхатдан ўтказилганига қарамай, у трансфер ойнаси ёпилгунча клубдан кетиши мумкин. Чунки бош мураббий Хави янги мавсумда унга катта ишонч билдираётгани йўқ. 

Ўз навбатида ҳимоячи ҳам ёз охиригача ўзига янги жамоа топишига ишонмоқда. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca