"Барселона" Ламин Ямальга узоқ муддатга мўлжаллаган шартнома таклиф қилади

Khoja
17 сен 2024, 10:34
"Барселона" Ламин Ямальга янги шартнома таклиф қилади.

Маrcа хабарига кўра, Каталония клуби келаси ёзда Ламин Ямаль 18 ёшга тўлгач, у билан шартномани 2030 йилгача узайтиради. Испаниялик вингерга сезиларли даражада яхшиланган келишув таклиф этилиши кутилмоқда. 

Қайд этилишича, ҳозирда 17 ёшли футболчи бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 1,5 миллион евро маош олмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com