"Барселона" Ла Лигадаги сўнгги 7 та ўйинда илк марта гол ўтказиб юбормади

Aziz Tukhtamuradov
21 ноя 2021
"Барселона" Ла Лига доирасида "Эспаньол"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликлар чемпионатнинг сўнгги 7 та ўйинида илк маротаба "қуруқ ўйин" кўрсатишди. Сўнгги 6 та ўйинда жамоа 10 та гол ўтказиб юборганди. 

Охирги марта "Барса" Ла Лигада 26 сентябрь куни "Леванте"га қарши ўйинни (3:0) гол ўтказмасдан якунлаганди. 

Кейинги турда "Барселона" 27 ноябрь куни "Вильяреал"га қарши ўйин ўтказади.  






Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia