"Барселона" Коутиньони харид қилиш учун яна бир уриниш амалга оширади
22 авг 2017 14:35
Янгиликлар
"Барселона" Коутиньони харид қилиш учун яна бир уриниш амалга оширади
"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони харид қилиш ниятидан воз кечгани йўқ.
Маълумотларга кўра, футболчи жуда ёмон кайфиятда, чунки мерсисайдлар сафида ўйнамаслик ниятида музокараларга жиддий таъсир кўрсатмайди. Бироқ Каталония клубидагилар Коутиньо трансфер амалга ошиши учун кўп тер тўкканини билишади. "Барселона" бразилиялик футболчини харид қилиш учун "Ливерпуль" билан яна музокаралар ўтказмоқчи.
"Барселона"нинг Коутиньо борасидаги сўнгги таклифи 129 млн. евро бўлган.
Фикрлар