

Каталонияликлар раҳбарияти Movistar Televisión платформаси билан июнь ойи охирида тугайдиган шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Клубнинг "Барса" телеканали ёпилиши муносабати билан 150 га яқин ходим ишдан бўшатилиши ҳақида пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
"Барселона" раҳбариятининг қарори Ла Лиганинг молиявий фейр-плей борасидаги талаблари билан боғлиқ. Раҳбарият айни дамда клуб имижи ва трансляция контентини сақлаб қолишнинг янги усулларини изламоқда.



